Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови бўлиб ўтди

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танловда  2-сонли МТМ ошпази  Мусаева  Нилуфар биринчи ўринни эгаллади. 

 “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови тумандаги 1-сонли МТМ ошхонасида ўтказилди. Бу танловда  2-сонли МТМ ошпази  Мусаева  Нилуфар  ўзининг бор маҳоратини ишга солиб, туман МТМ ошпазлари ичида биринчи ўринни эгаллади.

Шу йилнинг 30  июнь куни Самарқанд шаҳридаги 72-сон мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танловида туманда ғолиб бўлган 2-сон  мактабгача таълим муассасаси ошпази Мусаева Нилуфар иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиқ  ва  ошхона жиҳозлари олишлик учун сертификат билан тақдирланди.


2-сон мактабгача таълим муассасаси ошпази Мусаева Нилуфарнинг иштироки ва  унинг ютуғи туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасалари  ошпазлари руҳиятини кўтарди, уларнинг янада изланиши, ўз касбига бўлган қизиқиши ва  ошпазлик маҳоратини оширишга яна бир туртки бўлди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 07/07/2018 09:42;   Кўрилганлиги: 273
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/yilning-eng-yaxshi-maktabgacha-talim-muassasasi-oshpazi-korik-tanlovi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 22:15