Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

МТТнинг ҳолати суратдагидан тубдан фарқ қилади

Яқинда ижтимоий тармоқларда «Суратдаги бинони ташландиқ бостирма деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. 

у – Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Зарқўрғон МФЙда жойлашган 35-сонли болалар боғчаси!” сарлавҳаси остида жойлаштрилган фото суратлар берилди.

Ушбу пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:   60 ўринли 35-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1975 йилда пишиқ ғиштдан қурилган мослаштирилган бинода жойлашган.

  

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини 2021-2022 йилларда реконструкция қилиш учун давлат дастурига киритишга таклифлар берилган.

 Ижтимоий тармоқларда берилган фото суратлар аслида 35-сонли мактабгача таълим ташкилотининг  марказлашган иссиқлик тизимини таъмирлаш жараёнида, яъни 2020 йилнинг декабрь ойида олинган эски фото суратлар бўлиб, МТТнинг ҳозирги кундаги ҳолати суратдагидан тубдан фарқ қилади.


Киритилган вақти: 03/02/2021 06:55;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/mttning-holati-suratdagidan-tubdan-farq-qiladi
Чоп этилган вақт: 17/05/2021 15:43