Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Мижоз хар доим ҳақ

Жорий йилнинг 2 июн куни Каттақўрғон туман педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг 2021 йил 18 майдаги 53-сонли буйруғи режа-графиги асосида “Мактабгача таълим тизимида "Мижоз хар доим ҳақ" тамойили остида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда "Коррупциянинг салбий оқибатлари" мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Сменарда туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б Б.Мамиров, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бош юристконсульти Ш.Арипов, туман прокуратураси масъул ходими А.Мардиевлар ҳамда мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва педагогика коллежи масъул ходимларини карантин қоидаларига риоя этган ҳолда иштирок этишди.

 

Сменарда иштирокчиларга мактабгача таълим тизимида коррупцияни олдини олиш, соҳада ижтимоий муҳитни тўғри йўлга қўйиш, мактабгача таълим бўлида ва ташкилотларда ҳамда педагогика коллежларида давлат мулки ва бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланишини тартибга солиш, турли коррупцион ҳолатларга чек қўйиш ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими раҳбарлигида 2021 йил 30 апрел куни Самарқанд шаҳар “Ёшлар маркази” биносида видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокама йиғилишида кўрсатиб ўтилган хато вакамчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Киритилган вақти: 03/06/2021 14:31;   Кўрилганлиги: 48
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/mijoz-xar-doim-haq
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 07:24