Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Мактабгача таълим ташкилотларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш

Жорий йилнинг 7 сентябр куни Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари ҳамда туман мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида карантин қоидаларига ва санитария талабларига риоя этган ҳолда семинар йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб МТТ лар фаолиятини босқичма-босқич  йўлга қўйиш, короновирус пандемияси шароитида болаларни хавфсизлигини инфекция тарқалишини олдини олишни таъминлаш ҳамда тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларнинг ота-оналари ўртасидаги ўтказилган сўровномалар натижалари ва 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда  туман давлат санитария эпидамиология осойишталик маркази рахбари У.Сағдуллаев иштирок этди ва ташкилот директорларига COVID-19 пандемиси даврида болаларни қабул қилиш қоидалари, МТТ хоналари, жиҳозларни санитария ҳолатини сақлаш ва дезинфекция чора тадбирларига қўйиладиган талаблар, тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари, МТТ тарбияланувчилари ва ходимларига   қўйиладиган талаблар тўғирисида батафсил тушунчалар берди.


Киритилган вақти: 08/09/2020 10:00;   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-yangi-oquv-yiliga-tayyorgarlik-korish
Чоп этилган вақт: 23/11/2020 18:14