Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Каттақўрғон туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 11 июн куни туман Маданият бўлимининг концерт залида Мактабгача таълим Вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови ўтказиш тўғрисидаги 67-сонли буйруғи ижроси бўйича ушбу кўрик танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Тумандаги мавжуд 61 та давлат мактабгача ташкилотлари тарбиячилари ўртасида кўрик-танловнинг туман босқичига уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга 61 нафар тарбиячилар ўртасида бўлиб, низомга мувофиқ 5 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ваулардан 5 нафари ғолиб вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

1-номинация:
“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Хайитова Мухтасар 1-ўринни, 56-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Хусанова Ойгул 2-ўринни, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Адилова Наргиза 3-ўринни эгаллади.
2-номинация:
“Энг яхши ижодкор тарбиячи” йўналиши бўйича эса 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Мухаммадиева Гулрух 1-ўринга, 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Болтаева Жамила 2-ўринга, 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Мавлонова Дилфуза 3-ўринга муносиб деб топилди.

3-номинация:
“Иннавацион ва ахборот техналогияларини қуллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Равшанова Холида 1-ўринни, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Халилова Шохсанам 2- ўринни, 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Содиқова Лобар 3-ўринни эгаллади.


4-номинация:

“Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси бўйича тумандаги 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Очилова Ойжамол 1-ўринни, 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Абдуллаева Гулноза 2-ўринни, 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси 3-ўринни, муносиб деб топилди.
5-номинация:
“Мохир қўл устаси” номинация бўйича бўйича 38-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Қурбонова Шахноза 1-ўринни, 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Масариддинова Зулайхо 2-ўринни, 9-сонли мактабгача таълим ташкилот тарбиячиси Темирова Шохида 3-ўринлар муносиб деб топилди .


Киритилган вақти: 11/06/2021 19:25;   Кўрилганлиги: 264
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/kattaqorgon-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 00:51