Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Каттақўрғон туман мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари тарбияланувчиларни анъанавий таълим-тарбияга жалб этиш борасида тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий йилнинг 10 сентябр куни Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлими тасаруфидаги 4-сонли МТТда туман мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мактбгача таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 133-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида карантин қоидаларига риоия этган ҳолда семинар ўтказилди.

Семинарда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буйруғига илова қилинган Санитаря-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати, Тошкент тиббиёт академияси, ЎзР ССВ Санитария-гигиена ва касб каслликлари ИТИ ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 21 август куни ишлаб чиқилган 0373-20-сонли “COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” тўғирисида батафсил тушунчалар берилди.

Йиғилишда туман туман давлат санитария эпидамиология маркази рахбари У.Саъдуллаев иштирок этди ва ташкилот ҳамшираларига COVID-19 пандемисида болаларни қабул қилиш қоидалари, МТТ хоналари, жиҳозларни санитар сақлаш ва дезинфекция чора тадбирларига қўйиладиган талаблар, тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари, МТТ тарбияланувчиларининг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар тўғирисида батафсил тушунчалар берди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМП врач педиатр  М.Исломова ҳам иштирок этиб, COVID-19 пандемияси дарида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.


Киритилган вақти: 10/09/2020 15:43;   Кўрилганлиги: 58
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/kattaqorgon-tuman-maktabgacha-talim-tashkilotlari-hamshiralari-tarbiyalanuvchilarni-ananaviy-talim-tarbiyaga-jalb-etish-borasida-tayyorgarlik-kormoqda
Чоп этилган вақт: 23/11/2020 18:26