Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Cамарқанд вилояти Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлимида жорий йилнинг 19 июнь куни тарбиячилар "Cеминар тренинг"ги бўлиб ўтди

Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлимида жорий йилнинг 19 июнь куни тарбиячилар семинар тренинги бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Давлат мактабгача таълим муассасаларини методик ташкил этиш бўйича шўъба раҳбари Рахматова Лайло Нормаҳмудовна иштирок этди.

Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлимида жорий йилнинг 19 июнь куни тарбиячилар семинар тренинги бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Давлат мактабгача таълим муассасаларини методик ташкил этиш бўйича шўъба раҳбари Л. Нормаҳмудовна, Нарпай туман мактабгача таълим бўлими мактабгача таълим муассасаларини методик ташкил этиш бўйича шўъба раҳбари М. Толипова, Каттақўрғон  туман мактабгача таълим бўлими муассасаларини методик ташкил этиш бўйича шўъба раҳбари Н. Ибрагимов ва методист М. Азимова иштирок этди. Семинар кун тартибида қуйидаги:

  • Бола шахсига йўналтирилган таълим дастури асосида ишлаш (иннавацион педагогик технологияларни жорий этиш);
  • Оила ва маҳалла ҳамкорлик ишларини ташкил этиш самараси (кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тартиби);
  • МТМ ларда спорт мусобақаларини ташкил этиш ва болалар спортини ривожлантириш;
  • МТМ ҳудудларида болалар ёшини инобатга олган ҳолда “Эртаклар шаҳарчаси” ни ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Ушбу тренинг давомида тарбиячилар ўзларига кўникма ҳосил қилишди. Семинар тренингдан асосий кўзланган мақсад ёш келажак авлодга тўғри тарбия бериш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

     


Охирги ўзгариш вақти: 28/06/2018 18:50;   Кўрилганлиги: 324
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/camarqand-viloyati-kattaqorgon-tuman-maktabgacha-talim-bolimida-joriy-yilning-19-iyun-kuni-tarbiyachilar-ceminar-treninggi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 22:17