Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қачон бошланади?

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳоли рўйхатга олинади. Бу кенг қамровли тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик ва ижтимоий-иқтисодий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир.
Хўш, бу нима учун керак? Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари нафақат қарор қабул қилувчилар, статистика тизими ва қонун чиқарувчи давлат органлари учун, балки тадқиқот ва маркетинг компаниялари, хусусий сектор ва сиёсий партиялар учун ҳам қимматли

маълумот ҳисобланади.

Шу боис, жойларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш, варақаларни синов кўринишида тўлдириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади. Бу хатоликларни таҳлил қилиб, тушунмовчиликларга барҳам беради.

Рўйхатга олиш тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли хабардор қилинади, роликлар, шиорлар тайёрланади.
Аҳолини рўйхатга олиш нақадар муҳимлигини инобатга олиб йил бошидан буён вилоятимизда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тадбирга бағишланган 270 мингга яқин кўрсатув, видеоролик ва ахборотлар эълон қилинди, учрашув ва семинарлар ўтказилмоқда.


Киритилган вақти: 19/07/2021 16:45;   Кўрилганлиги: 20
 
Материал манзили: http://kattmtb.uz/news/aholini-royxatga-olish-tadbiri-qachon-boshlanadi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 01:28